Туркия Маданият ва Туризм Вазирлиги, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, Туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (ТТРA) билан биргаликда сайёҳлик соҳасида ишловчи ходимлар учун эмлаш дастурини ишлаб чиққанини эълон қилди. “Хавфсиз туризм сертификати дастури” яқинлашиб келаётган сайёҳлик мавсумида чет эллик сайёҳларни кутиб олиш ҳамда соҳа вакиллари ва туб аҳолининг саломатлигини таъминлаш учун ишлаб чиқилган.
“Хавфсиз туризм сертификати дастури” 2020 йил июн ойида ҳаётга татбиқ қилинганидан бошлаб, Туркия саломатлик ва хавфсизлик бўйича қатъий кўрсатмаларга амал қилиб келмоқда ҳамда уларнинг давомийлигини таъминлаш мақсадида барча чораларни кўрмоқда. Сайёҳлик мавсуми очилганидан сўнг, Маданият ва Туризм Вазирлиги мамлакатда сайёҳлик хизматларини йил давомида очиқ бўлишини таъминлаш мақсадида соҳа вакилларини эмлаш дастурига киритиш ишларини бошлади. Эмлаш дастури Соғлиқни Сақлаш ва Меҳнат Вазирликлари билан ҳамкорликда пухталик билан амалга оширилади. Ушбу дастур доирасида биринчи навбатда “Хавфсиз туризм сертификати дастури”дан рўйхатдан ўтган турар-жой иншоотлари, ресторанлар, йўл бошловчилар (гидлар), туризм агентлари эмланади.
Маданият ва Туризм Вазирлиги ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган платформада сайёҳлик муассасалари ўз ходимларини эмлаш учун рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Платформа ушбу дастур доирасидаги туристик саноатнинг барча муҳим иштирокчиларини, шу жумладан, турар-жой иншоотлари, овқатланиш жойлари, транспорт воситалари ва йўл бошловчи (гид)ларни ўз ичига олади.Сайёҳлик (туристик) муассасаларнинг расмий вакиллари ҳам ҳозирда ишлаб турган вакилларини рўйхатдан ўтказишлари мумкин.
Covid-19 га қарши курашиш ва дунёнинг энг хавфсиз йўналишларидан бири сифатида ўз мавқейини янада ошириш бўйича давомли саъй-ҳаракатлар доирасида, Туркия дунё бўйича соҳадаги энг биринчи ва энг муваффақиятли мисоллардан бир бўлган “Хавфсиз туризм сертификати дастури”га сармоя киритишда давом этмоқда. Мамлакат ўз амалиёт доирасини кенгайтирди ҳамда 30 ва ундан ортиқ хонали турар-жой иншоотлари учун амалиёт мажбурий этиб белгиланди. Ҳозирга қадар 8 000 дан ортиқ иншоотлар сертификатланган.
Мамлакат туризмнинг V шаклидаги тикланишини кутаётганлиги сабабли, туризмнинг ишчи кучи устувор аҳамиятга эга бўлмоқда ва уларни биринчи навбатда эмлаш талаб этилади. Туркия 2021-йил учун соғлом ва хавфсиз йўналиш эканлигини исботлаш мақсадида, барча керакли чораларни кўрмоқда ва халқаро саёҳатчилар учун энг яхши вариант бўлишга ҳаракат қилмоқда.