Янгиҳаёт туманида автомобиль ёниб кетганлиги ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИБ ҳолат юзасидан маълумотларни очиқлади.
11 март куни тахминан соат 12.00 да Янгиҳаёт туманидаги Бинокор кўчасида ёғоч қурилиш моллари юкланган “Газель” русумли автомобиль ёниб кетган.
Ёнғиннинг тахминий сабаби: техник носозлик.
Ёнғин оқибатида автомобиль ва юкнинг бир қисми ёниб кетган. Жабрланганлар йўқ.