АсосийJamiyat

“Шереметьево-Самарқанд-Шереметьево” йўналишидаги рейс можароси бўйича расмий муносабат билдирилди

'“Шереметьево-Самарқанд-Шереметьево” йўналишидаги рейс можароси бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

2021 йил 12 март куни ижтимоий тармоқлар орқали “ Самарқандда. 1200 АҚШ долларига билет олиб учолмадик” сарлавҳа остида тарқалган видеолавҳа Самарқанд халқаро аэропортининг вақтинчалик аэровокзалида суратга олинган бўлиб, унда бир қанча фуқароларнинг парвозга қўйилмаганлиги ҳақида сўз боради. “Uzbekistan Airports” АЖ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат юзасидан шуни таъкидлаш мумкин: биринчидан, “Uzbekistan Airports” АЖ тасарруфидаги 11 та халқаро аэропортнинг бирортасига билет сотиш ваколати берилмаган. Иккинчидан, пандемия шароитида ташкил қилинаётган чартер парвозлари учун ҳам билетларни хорижий давлатларнинг (қайси давлат рейси эканига қараб) авиакомпаниялари орқали сотилади. Ва авиакомпания вакиллари иштирокида рўйхатдаги шунингдек ҳужжатлари талаб даражасида тақдим этилган йўловчиларгина парвоз қила олади.

Аниқланишича, 12 март кунги “Шереметьево-Самарқанд-Шереметьево” йўналишига (131 йўловчидан) 29 нафар йўловчининг парвоз қилишига рухсат берилмаганига асосий сабаб, Аэрофлот авиакомпанияси томонидан талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги, сохта ҳужжатларнинг ҳавола қилинганлигидир.

Эслатма ўрнида, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Россия Федерациясига парвоз қилиши учун талаб қилинадиган барча ҳужжатлар “Аэрофлот” авиакомпанияси вакиллари томонидан текширилиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

Бу жараёнда аэропорт ходимларининг мутлақо иштирок этмаслигини, уларнинг авиачипталар савдоси, нархига ва чартер рейсларни ташкил қилишга мутлақо дахли йўқлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон аэропортлари йўловчиларнинг учиб келиши ва учиб кетиши вақтида ўз хизматларини кўрсатади, дейилади расмий муносабатда.

 

 

    Бошқа янгиликлар