Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида мамлакатимиздаги стадионлар номларини тарихий шахслар номи билан номлаш таклифи берилган. Фармоннинг мазкур банди ижросини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳридаги марказий стадион “Bobur Arena” деб қайта номланган.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун мазкур стадионда янги футбол мавсумининг расмий очилиш маросими ўтказилади. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, тадбир доирасида футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Андижон” – “Сурхон” учрашуви ўтказилади.






