1

Кармана туманида маъмурий жарима ва давлат божлари учун амалга оширилган тўловлар талон-торож қилинди

ЖИНОЯТ 16.03.2021, 11:41
Кармана туманида маъмурий жарима ва давлат божлари учун амалга оширилган тўловлар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармасининг текшириш далолатномасига асосан терговга қадар текширув ўтказди. 

АТ “Халқ банки” Кармана филиали моддий жавобгар шахслари 2020 йил давомида 414 ҳолатда маъмурий жарима ва давлат божлари учун амалга оширилган тўлов квитанцияларини сохталаштириб, тўловларни банк дастуридан ўтказмасдан бюджетга 57,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари  ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1