АсосийJamiyat

Автомобилларга газ тўлдириш шахобчалари ва хизмат кўрсатиш марказлари савдога чиқарилади

'Автомобилларга газ тўлдириш шахобчалари ва хизмат кўрсатиш марказлари савдога чиқарилади'ning rasmi

Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6167-сон Фармони ижроси доирасида “Автогазтаъминот” МЧЖнинг давлат мулки сифатида сотиладиган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчалари, сервислар ва бошқа жами 20 та кўчмас мулк объектини “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончасига чиқармоқда.

Тадбиркорлар учун тайёр бизнес шаклида таклиф этилаётган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг 8 тасида сиқилган табиий газни сотиш фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия мавжуд.  

Агар харидор лицензия талабларига жавоб берса, ушбу ҳужжат белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилади.

Бугунга қадар, фаолиятини олиб бораётган Фарғона вилояти, Риштон туманидаги автотранспорт воситаларига сиқилган газ қуйиш шохобча 3,6 млрд. сўм ва Қоракалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги Автотранспорт воситаларига сиқилган газ балонларини ўрнатиш сервис маркази 4,2 млрд.сўм бошланғич нарх билан савдога чиқарилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар