АсосийJamiyat

Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи тушди

'Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи тушди'ning rasmi

Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси савдоларига 24 914 тонна Аи-80 маркали автомобиль бензини қўйилган ва улардан 12 471,03 тоннаси, яъни 50,0 фоизи сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 38 харидор иштирок этди, деб  «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6 246,3 минг сўмдан 6 159,6 минг сўмгача ёки 1,4 фоизга пасайган.

«Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 234,5 минг сўмни, Аи-91 эса 7 917,0 минг сўмни ташкил этди», — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар