1

Тошкентда автокредит олиб бериш билан шуғулланувчи фирибгарлар фаолияти фош этилди

ЖИНОЯТ 16.03.2021, 16:17
Тошкентда автокредит олиб бериш билан шуғулланувчи фирибгарлар фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълумотига кўра, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.P.” ва “P.G.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаролар томонидан ушбу жамиятларга автокредит олиш учун тўланган жами 396,3 млн сўм нақд пулларни ўзлаштиришиб, фирибгарлик йўли билан ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “D.P.” ва “P.G.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1