АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўз тизимида йиғилишлар ва мажлислар ўтказишни вақтинчалик чеклади

'Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўз тизимида йиғилишлар ва  мажлислар ўтказишни вақтинчалик чеклади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокимликларида йиғилиш ва мажлислар ташкил этиш ҳамда ўтказиш вақтинчалик тақиқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби хабар берди.

Унинг маълумот беришича, бу ҳақда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинган.  

Зарур ҳолларда йиғилишлар онлайн тизимда ўтказилиши таъкидланган.

Шунингдек, олий таълим муассасалари ва уларнинг ётоқхоналарида карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Бошқа янгиликлар