АсосийJamiyat

Бугундан Ўзбекистонда об-ҳаво ўзгаради

'Бугундан Ўзбекистонда об-ҳаво ўзгаради'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни антициклон периферияси Ўзбекистон ҳудудидан секин ортга чекинади, кундуз куни ҳаво аста-секин исийди. Ҳудудларнинг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 9-14° илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати 9-11° илиқгача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар