Кеча Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа кўра, автомобиль транспортида йўловчи ташишда санитария-гигиена қоидаларига амал қилинишини эътиборга олиш лозимлиги белгиланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 17 март кунидан жамоат транспорти (автобус, микроавтобус, йўналишсиз такси) хизматидан фойдаланганда, ҳайдовчи ва йўловчилар албатта тиббий ниқобда бўлиши кераклигини маълум қиламиз. Йўловчиларнинг жамоат транспортига ниқобсиз чиқиши қатъиян тақиқланади.
Қолаверса, тартибга кўра, йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳар 4 соатда дезинфекция қилиниши бошқарма томонидан назоратга олинади.
Ушбу тартиб вилоят бўйича амал қилади.






