1

Қўқон шаҳрида "опий" гиёҳвандлик моддасини 4.500 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 17.03.2021, 09:53
Қўқон шаҳрида "опий" гиёҳвандлик моддасини 4.500 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 11 март куни ҲМҚО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Б.Р. Учкўприк тумани Тошкентлик гузар қишлоғида жойлашган чойхонада “опий” гиёҳвандлик моддасини 4.500 АҚШ доллари эвазига сотган вақтида далилий ашё билан ушланган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1