АсосийЖАМИЯТ

Паркент туманига ҳоким тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича Шохрух Шоахмедов Паркент...

'Паркент туманига  ҳоким тайинланди'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича Шохрух Шоахмедов Паркент туманига  ҳоким  этиб тайинланди.

У  лавозимга тайинлангунга қадар Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг бош директори лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида:

Шохрух  Шоахмедов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий.  2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда  2004 йилда  Санкт-Петербург Фуқаро академиясини тамомлаган.  

    Бошқа янгиликлар