АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида ҳам карантин қоидалари назорати кучайтирилади

'Тошкент вилоятида ҳам карантин қоидалари назорати кучайтирилади'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят масъуллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди. 

Тадбирда асосан аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо марказлари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан вилоят ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилиши белгиланди.

"Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ўзингиз ва ўзгалар соғлиғини асраш, вилоят ҳудудида касаллик тарқалишини олдини олиш учун, белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар