Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Т. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро О.нинг ишончига кириб, аслида “Т.” МЧЖга қарашли М.Тороби кўчасида жойлашган 200 кв метр ер майдонини 150 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, 70 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.