АсосийJamiyat

Кореяда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун муҳим маълумот тақдим этилди

'Кореяда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун муҳим маълумот тақдим этилди'ning rasmi

2021 йил 16-17 март кунлари Наманган вилоятида Корея Республикасида мавсумий ишларда (Е-8 визаси) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Корея Республикаси компанияси вакиллари томонидан танлов ўтказилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган фуқаролар учун Корея томонидан қуйидаги талаблар қўйилган:

1. Наманган вилояти ҳудудида охирги 3 йил давомида доимий рўйхатда туриб истиқомат қилувчи фуқаро бўлиши.

2. Корейс тилини билиши (суҳбат корейс тилида бўлиб ўтади).

3. 35-45 ёш оралиғида бўлиши.

4. Оилали (ажрашмаган) бўлиши.

5. Мавсумий ишлар (қишлоқ хўжалиги) бўйича тажрибага эга бўлиши.

6. Соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши.

7. Судланмаган бўлиши.

8. Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги.

9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи мавжуд бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.

Танловда иштирок этиш мутлақо бепул.

Танлов Наманган шаҳрида жойлашган “Мономарказ” биносида бўлиб ўтади.  

Мўлжал: Наманган вилояти давлат хизматлари агентлиги биноси олдида.    

Қўшимча маълумот учун: 1282 (қисқа рақами), 69-227-94-64, 71 202-33-55.

 

    Бошқа янгиликлар