АсосийJamiyat

Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ – Нурмат Отабеков

'Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ – Нурмат Отабеков'ning rasmi

Бугун, 17 март куни АОКА мажлислар залида бўлиб ўтган "Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик" мавзусидаги матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков сўзларини келтирмоқда "Даракчи.уз" мухбири. 

Отабеков ижтимоий тармоқларда тарқаган одамларни вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайиши бўрттириб кўрсатиляпти деган фикрларга муносабат билдирди.

"Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ. Касаллик болалар орасида кўпайяпти, биз эса 18 ёшдан юқориларни эмлашни режалаштиряпмиз",– деди мутахассис.

Нурмат Отабеков карантин чекловларига одамларнинг ўзлари сабабчи эканини айтди. 

"Ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, масофа сақлаш қоидаларини унутиб қўйдик. Биз ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилиб кетдик, мана шу ҳолат вазият жиддийлашувига сабаб бўляпти",–деди Нурмат Отабеков.

Бошқа янгиликлар