ИИВ Ахборот хизмати сўнгги пайтларда коронавирус биан боғлиқ турли миш-мишларни тарқатаётганларга мурожаат қилмоқда.
"Сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги муносабати билан интернет маконида турли миш-миш хабарлар, ўтган йилда берилган баёнотларнинг нусхалари ва ҳақиқатга мос бўлмаган овозли ёзувлар тарқалмоқда.
Шу муносабат билан, юртимизда карантин тартибининг ўзгариши билан боғлиқ ҳар қандай ахборот фақат расмий манбаларда эълон қилинишини эслатамиз" дейилади хабарда.






