Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаролар М.Ю., Д.Х., Р.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.га қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 50 АҚШ долларига сотишга келишиб, қалбаки 5 000 АҚШ долларини 2 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






