АсосийJamiyat

Йил охирига қадар Тошкентда «ақлли» газ хисоблагичлари ўрнатилиши режалаштирилмоқда

'Йил охирига қадар Тошкентда «ақлли» газ хисоблагичлари ўрнатилиши режалаштирилмоқда'ning rasmi

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Тошкент шаҳрида газ истеъмолчилари жами 629 минг 427 та бўлиб, шулардан 448 073 тасини кўп қаватли, 181 минг 354 тасини ерли аҳоли хонадонлари ташкил этади.  

Маълумотга кўра, йил охирига қадар замонавий «ақлли» хисоблагичлар барчага ўрнатилиши кўзда тутилган.  

Ушбу ҳисоблагичларни ўрнатиш аҳоли учун бепул ҳисобланади ва ташкилот томонидан 5 йиллик бепул сервис хизмати ҳам кафолатланади, дейилади хабарда.  

Табиий газ истеъмолчилари учун «Call-марказ» (55) 503-28-28 ишга тушгани эълон қилинди.  

Шу билан бирга, соҳадаги қонунбузарлик ва коррупция ҳолатлари бўйича (55) 503-90-17 «ишонч телефони» йўлга қўйилган.

    Бошқа янгиликлар