АсосийJamiyat

Президент тавсия этган ёшлар етакчиси Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

'Президент тавсия этган ёшлар етакчиси Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18-19 февраль кунлари Наманганга ташрифи чоғида ўтказилган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эътиборга молик таклифларни билдирган вилоят ички ишлар бошқармасининг ёшлар етакчиси Достонбек Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинлашни тавсия этган эди. Бу ҳақда Наманган ҳокимлиги хабар бермоқда. 

Наманган шаҳар ҳокимининг қарори билан Достонбек Маъруфжон ўғли Абдуқаҳҳоров Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари – шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Достонбек Абдуқаҳҳоров 2019 йил август ойидан буён ҳозирга қадар Наманган вилояти ИИБ кадрлар бошқармаси маънавий-тарбиявий ишлар ва ижтимоий ҳимоя бўлими ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори вазифасида ишлаб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар