АсосийJamiyat

«Менинг энг катта мақсадим ҳар бир туманнинг ўсиш нуқтасини топиш" – Президент ОАВ вакилларига режаларини ошкор қилди

'«Менинг энг катта мақсадим ҳар бир туманнинг ўсиш нуқтасини топиш" – Президент ОАВ вакилларига режаларини ошкор қилди'ning rasmi

Бугун Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.  darakchi.uz мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича, давлат раҳбари яна бир бор журналистларга ўз ишончини билдирган ва уларни бор ҳақиқатни рўю-рост айтишга ундаган. 

Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифидан асосий мақсад  "туманбай" ишлаш бўйича тажриба ўтказишдан иборатлигини маълум қилди. 

" Сизлар билан бугун, эртага бирга юрамиз, мажлис ўтказамиз, Чирчиққа борамиз, одамлар билан учрашамиз. Мақсадимиз Тошкент вилоятини мутлақо бошқача йўл харитасини тузиш. Эртага сайланадиган ҳоким фақат ва фақат 1048 та маҳалла дарди билан яшаш тизими бўйича ишлайди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Тошкент вилоятида аҳоли 2 млн 994 минг нафардан иборатлиги, уларнинг 149,5 минги эса ишсиз эканини таъкидлаган. Шундан 95 минг нафари хорижда экани айтган.

«Менинг энг катта мақсадим ҳар бир туманнинг ўсиш нуқтасини топиш. Тошкентда кабинетда ўтириб эмас, пастда юриб буни амалга ошириш. Мисол учун, биз сизлар билан бирга Наманган вилоятида бўлдик. Наманганда ер ҳам, сув ҳам, имконияти ва инфраструктура ҳам йўқ. Мана ўзларинг кўраяпсизлар, бу ерда қандай бепаён ер, сув, инфраструктура бор. Битта Чиноз туманининг ўзида 136 минг аҳолимиз яшайди. Туман аҳолиси ишсиз бўлиши мумкин эмас. Нимага десангиз, Чиноз қишлоқ хўжалигида жуда катта имконият бор. Битта тадбиркорнинг ўзи 800 гектар ерни сувини ҳам таъминлашини айтаяпти. Жорий йилда Чиноз тумани ўртача 35 центнер пахта оладиган бўлса, у „Андижон 72“ навини олиб келиб, 60 центнер пахта қиламан деяпти. Ундан қанча-қанча маҳсулот, мато, костюм-шим, болалар кийими ва бошқалар ишлаб чиқарса бўлади», — деди у.

 

«Бир йил олдин сизлар шундай эдингларми? Ҳаммамиз шундай эдикми? Ҳамма танқид қилишни билади, лекин уч йил олдин ОАВга муносабат қандай эди? Мен Наманганда айтган эдим, сизларни орқаларингда президент турибди. Яна қайтараман, мен сизларга ишонаман, албатта, адолатли ҳақиқатни халқимизга етказиб берасизлар. Лекин биз кўп нарсани биргаликда ўрганаяпмиз. Сизларни ҳам савияларинг ошаяпти, халқимизни ҳам савияси, ишончи ошиб бораяпти. Бирор масалани адолатли кўтариб чиқиш учун сизларнинг ҳам билим, ҳам илимларинг, тажрибаларинг, таҳлил қилиш қобилиятларинг мунтазам ўсиб бориши керак. Ҳар бир айтилаётган гапнинг борини, ростини етказиш керак. 2 йил олдин қанақа эди, 20 йил аввал қандай эди?», — дея қайд этган давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар