АсосийJamiyat

Жиззахда қум бўрони бўлаётгани айтилмоқда. Расмийлар ойдинлик киритди

'Жиззахда қум бўрони бўлаётгани айтилмоқда. Расмийлар ойдинлик киритди'ning rasmi

Бугун, 18 март куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода унинг муаллифи томонидан Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Қозоғистон Республикасидан кириб келган кучли қум аралаш шамол эсаётгани ҳақида хабар берилган. 

"Ушбу маълумот мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Тўғри, куннинг биринчи ярмида енгил шамол эсган, аммо ролик муаллифи айтганидек, кучли бўлмаган",–дея маълумот берди Фавқулотда вазиятлар вазирлиги.

"Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини расмий манбалардан маълумот олишга ва сохта маълумотларга ишонмасликка чақиради",– дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар