Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5027-сонли Қарори билан Тешабаев Хуррам Фаттихович Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Х.Тешабаев янги лавозимида Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молия-техник ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва амалда рўёбга чиқариш, Россия Федерацияси билан юқори технологиялар, инновациялар, саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида ташкил этилган "Лойиҳа офиси" фаолияти доирасида янги саноат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Россия томони билан ҳамкорликда амалга оширишни таъминлашга масъул бўлади.
Шунингдек, Х.Тешабаев Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига раҳбарлик, Ўзбекистон-Япония ўқув маркази ва Республика ҳудудларидаги "Лойиҳалар фабрикаси" тизимига кураторлик қилиш бўйича ўз фаолиятини ҳам давом эттирмоқда.