Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар ва туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар С.Ю. ва Ш.Б. ўзларининг яшаш хонадонларида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний оҳак маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ташкил этиб, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига жами 216,6 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ҳисоб китобларга кўра, ноқонуний фойдаланилган табиий газ 1 ой давомида ҳудуддаги 710 та хонадонни узлуксиз табиий газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






