Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 19 март кундуз куни Ўзбекистоннинг асосий ҳудудларида илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Шимолий ҳудудларга Кавказ устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, кечга томон эса республиканинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамолнинг 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 20-25° илиқгача исийди, шимолда 13-18° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, 🌦кечга томон ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг 12-17 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 22-24° илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.






