АсосийJinoyat

“Агробанк” банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

'“Агробанк” банк масъулларига  жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан АТ “Агробанк” Андижон филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув  ўтказилди.

Филиалнинг масъул шахслари “Г.А.” МЧЖ раҳбари М.О. билан олдиндан тил бириктириб, 2019-2020 йилларда 9 нафар фуқаронинг хабарисиз уларнинг номига сохта маълумотлар тайёрлаш орқали 129,5 млн сўм, фуқаро Х.М. билан олдиндан тил бириктириб, 3 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар номига 90 млн сўм, жами 219,5 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб ушбу кредит маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар