АсосийSiyosat

Тошкент вилоятини иккига бўлмоқчиман – Президент

'Тошкент вилоятини иккига бўлмоқчиман – Президент'ning rasmi

Айни пайтда Нурафшон шаҳрида давом этаётган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев вилоят масъулларида бирдамлик йўқлигидан норози эканлигини айтиб, вилоятни иккига бўлиш фикри йиғилишда ўтирганларга ёқмаса-да, шундай қилиши мумкинлигини айтиб, уларни огоҳлантирди. Бу ҳақда “Даракчи” мухбири хабар бермоқда.

Ҳозир ўзим билан харита олиб келганман. Тошкент вилоятини иккига бўлмоқчиман. Ихчам бўлади, бошқариш ҳам осонроқ бўлади. Жим бўлиб қолдиларинг?! Сизларга бу гап ёқмайди. Хафа бўлманглару, сизларда бирлик йўқ. Бу бўйича ҳуқуқ президентга берилган. Мен парламентга таклиф беришим мумкин. Вилоятнинг жойлашуви ноқулай, Ангрендан Бекободга етгунча қанча вақт кетади. Ҳозирча бу фикрни ўзимда ушлаб турибман. Мана ҳозир Ҳидоятовни сизга раҳбар сифатида тавсия этяпмиз. Яна бир марта имкон бериб кўрмоқчиман. Тошкент вилоятида 150 мингта иш ўрни яратса бўлади. Ўзидаги ишсизлар тугул, бошқа вилоятлардан келадиганларни иш билан таъминлаш мумкин. Ё ҳозир бирлашиб, вилоятни кўтаришга бирдамлик билан ҳаракат қиласиз, ёки бошқа қарор қабул қиламиз. Очиғини айтаман, вилоятни иккига бўлсак, қанақа ном беришни ҳам ўйлаб қўйганман. Сизга охирги марта имкон бераман. Ишга нолойиқлигини тан олишни истамайдиган, аммо барибир ариза ёзмайдиган, лавозимни яхши кўрадиганлар ишга киришмаса охирги чорани кўрамиз”, — деди Президент 

 

    Бошқа янгиликлар