Синоптикларнинг маълум қилишича, бугун Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқий ҳаво массалари кириб келиши бошланди. Шимолий ҳудудларда бироз ёмғир ёғди, Бухоро, Навоий вилоятларида кун давомида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кун давомида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Кунинг ўртасига келиб, ҳаво 20-25° илиқгача исийди.
Фақат кечга томон атмосфера фронти яқинлашишида баъзи жойларда ёмғир бошланади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 💨Республикада шамолнинг 17-22 м/с гача, айрим жойларда эса 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
20 мартда ҳаво массаларининг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўпчилик туманларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
21-24 МАРТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 21 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 22 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 23-24 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 22-23 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи
7-12° илиқ; 24 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 23 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-22 мартда 3-8° илиқ, 23-24 мартда 5-10° илиқ; кундузи 21 ва 23 мартда 15-20° илиқ, 22 ва 24 мартда 18-23° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 21 мартда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. 22 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 23-24 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21 ва 23-24 мартда 5-10° илиқ, 22 мартда 3-8° илиқ; кундузи 21 мартда 13-18° илиқ, 22-24 мартда 15-20° илиқ бўлади.
САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 21-22 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 23-24 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21 ва 23-24 мартда 5-10° илиқ, 22 мартда 3-8° илиқ; кундузи 21 мартда 13-18° илиқ, 22-24 мартда 15-20° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-22 мартда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 23 мартда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° илиқ; 24 мартда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 21 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 22-23 мартда ёғингарчилик кутилмайди.
24 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21 ва 23-24 мартда 5-10° илиқ, 22 мартда 2-7° илиқ; кундузи 21-22 мартда 12-17° илиқ, 23 мартда 15-20° илиқ, 24 мартда 13-18° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 21 ва 23-24 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 22 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21 мартда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади; 22-24 мартда кечаси 0-5° илиқгача, кундузи 5-10° илиқгача кўтарилади.






