АсосийJamiyat

Қашқадарёда ЙПХ ходими ҳайдовчининг гувоҳномасига қўшиб телефонини ҳам олиб қўйди (видео)

'Қашқадарёда ЙПХ ходими ҳайдовчининг гувоҳномасига қўшиб телефонини ҳам олиб қўйди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқга "ЙПХ ходими ҳайдовчининг гувоҳномаси ва телефонини олиб қўйди" сарлавҳаси остида видео жойлаштирилди. 

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ушбу видео лавҳа юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 март куни соат 13:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Мустақиллик кўчасида ЙПХ ходими "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчисини хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан ҳаракатланиб келганлиги боис тўхтатган.  

️Мулоқот вақтида ходим ва ҳайдовчи ўртасида ўзаро тортишув юзага келган. Фуқаро ҳолат юзасидан туман прокуратурасига мурожаат қилган. Айни вақтда Чироқчи туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар