АсосийJamiyat

Самарқанд музи: Хоккей федерацияси Самарқандда "ICE ARENA" янги муз саройини очди

'Самарқанд музи: Хоккей федерацияси Самарқандда "ICE ARENA" янги муз саройини очди'ning rasmi

20-21 март кунлари Самарқандда сиғими бўйича Тошкентдаги HumoArena дан кейин мамлакатимиз миқёсида иккинчи ўринда турувчи«ICE ARENA» муз саройининг очилиши бўлиб ўтади.

Кўпфункционал муз саройи«Family Park»тематик кўнгилочар маркази доирасида, Ўзбекистон Хоккей федерацияси кўмагида очилади. Бу Самарқандда қурилган, турли хил спорт тадбирларини, шу жумладан хоккей учрашувларини, шунингдек концертлар, бошқа кўнгилочар ва ижтимоий лойиҳаларни ўтказиш учун мўлжалланган, халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган биринчи муз саройидир.

Мамлакат Президентининг миллатни жисмоний соғломлаштириш, спорт ва жисмоний тарбия соҳасини ривожлантириш бўйича глобал ташаббусини амалга ошириш сўнгги 5 йилда республика доирасида спортга, спортнинг қишки турларига давлат, хусусий бизнес эътиборининг мислсиз даражада ошишига олиб келди ва натижада улар аҳоли орасида яхшигина оммалашди. Бу даврда пойтахтдаги HumoArena ва Амирсой тоғ-чанғи мажмуаси каби қишки спорт турларининг йирик масканлари пайдо бўлди, Тошкентдаги «Юбилейный» муз саройида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мамлакатда хоккейни оммалаштириш – Ўзбекистон Республикаси Хоккей федерациясининг асосий вазифаларидан бири. Янги муз аренаси Федерация томонидан 2018 йилда мамлакатнинг барча йирик вилоят марказларида муз майдонларини яратиш бўйича режаларнинг бир қисмига айланади. Савдо марказларида жойлашган аксарият муз майдонларидан фарқли ўлароқ, Самарқандда лойиҳа 2 минггача томошабинни сиғдира оладиган, барча зарур инфратузилма билан жиҳозланган, нафақат машғулотлар жараёнини, балки профессионалхоккей жамоаларининг энг юқори даражадаги мусобақаларини ўтказишга имкон берадиган тўлиқ муз майдони сифатида барпо этилди.

Муз саройи халқаро хоккей ареналари талабларига жавоб берадиган ВИП-ўринлар, фитнес зали, хореография зали, кириш ҳудуди ва ёрдамчи иншоотларни ўз ичига олган. Трибуна сиғими 1900 кишига мўлжалланган. Яқин келажакда ушбу аренада ЎХФ ҳомийлигида болалар хоккей мактаби очилиши мўлжалланганини айтиб ўтишимиз жоиз.

«Биз ўз ишимизни Самарқандда болалар хоккей мактабини яратиш билан бошлаймиз, чунки болалар хоккейини ривожлантириш Федерация учун стратегик устувор вазифадир. Иложи борича, кўпроқ болаларни спортимизга жалб қилиш, миллий хоккейчиларимизнинг биринчи авлодини тарбиялаш орқали ўзбек хоккейининг келажагига пойдевор қўйиш – бу 12–15 йил ичида ҳақиқатга айланиши керак бўлган режалар, – дейди Ўзбекистон Хоккей Федерацияси биринчи вице-президенти Баҳодир Ғофуров. – Биз хоккей Самарқандга узоқ вақтга келди ва бу гўзал қадимий шаҳар аҳолиси қалбидан жой олади, деб умид қиламиз».

Самарқанд шаҳридаги муз саройининг тантанали очилиш дастури икки кунга мўлжалланган бўлиб, унга Тошкентдаги болалар хоккей клублари хоккейчиларининг чиқишлари, таниқли олимпиада совриндорлари Повилас Ванагас ва Маргарита Дробязконинг муз устидаги шоуси, ўзбек эстрада юлдузлари иштироки, шунингдек махсус таклиф этилган санъаткорлар – Jony, Elman ва Androнинг узоқ кутилган концерт дастури киритилган.

Бошқа янгиликлар