АсосийJamiyat

Кегейлилик ота фарзанди учун олдиндан 117 млн. сўм алимент тўлади

'Кегейлилик ота фарзанди учун олдиндан 117 млн. сўм алимент тўлади'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой тумани судининг 04.12.2019 йилга суд буйруғига асосан қарздор Ж.А.дан ундирувчи Г.У.нинг фойдасига унинг тарбиясидаги икки нафар фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент нафақасини ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати, Мажбурий ижро бюроси Кегейли тумани бўлими иш юритувига келиб тушган кунидан ижро иши юритуви қўзғатилган ва 2020 йил июнь ойигача алимент пуллари ундириб келинган.

Лекин, алимент пуллари қарздор ота томонидан июнь ойидан бошлаб икки ойдан ортиқ муддатда тўланмаганлиги ҳамда яшаш манзилида бўлмаганлиги сабабли, қарздор Ж.А. га нисбатан Бюронинг туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, қарздор Ж.А. топилган ва у томонидан фарзандларига аталган алимент пулларинин олдиндан, 18 ёшга тўлгунга қадар биро тала тўламоқчи эканлиги билдирган.

Шу сабабли, бўлим давлат ижрочилари томонидан тўланиши лозим бўлган пул миқдори ҳисоблаб берилган ва натижада ундирувчи Г.У. томонидан 2 фарзандига аталган пулларни олганлиги, яъни Ж.А. томонидан 117 млн. 072 минг сўм пул тўлаб берилганлигини билдирган.

Шунга асос, мазкур ижро ҳужжати Ўзбекстон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Низомнинг 41 моддасига асосан тамомланди.

    Бошқа янгиликлар