АсосийJamiyat

Шаҳрисабзда 38 ёшли эркак ўз хонадонини қиморхонага айлантиргани аниқланди

'Шаҳрисабзда 38 ёшли эркак ўз хонадонини қиморхонага айлантиргани аниқланди'ning rasmi

2021 йилнинг 13 март куни соат 23:00 ларда 38 ёшли Азиз К. Шаҳрисабз тумани Андай қишлоғида жойлашган яшаш хонадонида 8 нафар фуқароларга ўйин картаси ёрдамида қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, хонадонидан 12 дона ўйин картаси, қимор учун тикилган 2 844 000 сўм ва 50 АҚШ доллар пул маблағлари Азиз К.,дан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Азиз К., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар