АсосийJinoyat

Асакада 50 нафар фуқарога ажратилган субсидия маблағларини талон-торож қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Асакада 50 нафар фуқарога ажратилган субсидия маблағларини талон-торож қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.А.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари  И.А. Асака тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тумандаги 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаро номидан уларнинг имзоларини сохталаштириб, бюджетдан ажратилган 111,5 млн сўм субсидия маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан И.А., марказ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар