Касалланиш кўрсаткичи ҳар юз минг аҳолига 0,4 кўрсаткичга кўтарилди
Бугун, 19 март куни АОКАда СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик мавзусида брифинг бўлиб ўтди. Унда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Атабеков Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ бугунги ҳолат ҳақида маълумот берди.
"Коронавирусга қайд этилиш кўрсатгичи мамлакатимизда ҳам секин-аста ортиб бормоқда. Охирги 3 ой давомида касалликни қайд этилиш даражаси ҳар юз минг аҳолига 0,2 кўрсаткичда бўлган бўлса, охирги 3-4 кун мобайнида бу кўрсаткич 0,4 кўтарилди. Касаллик аниқланганларнинг аксарияти беморлар билан бевосита мулоқотда бўлиш орқали касалликни юқтириб олган",–деди Атабеков.
Маълумки, ҳозир кунда COVAX дастури доирасида вакциналарнинг муайян қисми етиб келди. Вакциналар билан аҳолини эмлаш учун барча тайёргарликларни кўрилган. Маҳаллий ҳудудларда маҳаллий мутахассислардан иборат штаблар ташкил этилган.
Барча вилоятларда эмланиши керак бўлган аҳоли қатлами электрон базаси, яъни уларни электрон рўйхатга олиш тизими амалга оширилмоқда. Улар эмлангандан сўнг бу базага эмланганлик ҳақида маълумотни кўриш мумкин.