АсосийJamiyat

Тошкентда Наврўз байрами кунларида жамоат транспортларининг ишлаш тартиби маълум қилинди

'Тошкентда Наврўз байрами кунларида жамоат транспортларининг ишлаш тартиби маълум қилинди'ning rasmi

"Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг 2021 йил 19 мартдаги 43-сонли "Наврўз байрами тантаналарини нишонлаш кунларида автобус йўналишлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғига асосан, Наврўз байрами нишонланиши муносабати билан, 2021 йил 20, 21, 22 март кунлари жамоат транспортини ташкил этиш тартиби белгиланди.  

Унга кўра,  

-2021 йил 20 март - дам олиш куни. Шанба кунлари тасдиқланган жадвал асосида;

-2021 йил 21 март - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилади;

-2021 йил 22 март - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;

-2021 йил 27 март - иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатни давом эттириши белгилаб қўйилди.

    Бошқа янгиликлар