АсосийJamiyat

Қаршида кучли шамол бўлиб, шаҳар кўчаларига қум ёғилди (видео)

'Қаршида кучли шамол бўлиб, шаҳар кўчаларига қум ёғилди (видео)'ning rasmi

Кеча, 19 март куни Қашқадарё вилоятида кучли шамол эсиб, аксарият жойларда қуюн турган. Бу ҳақда  “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабар берди. 

"Шу даражада кучли шамол эсдики, ҳатто Қарши шаҳрида дарахт ҳам қулаб тушди. Йўлни тўсиб қўйган дарахт сабаб автомобиллар ҳаракатида ноқулайлик туғилди. Кўзни очиб бўлмай қолди, шаҳар кўчалари оппоқ чанг бўлиб кетди", - дейилади хабарда. 

Шу муносабат билан айрим электр узатиш тармоқларида носозликлар юзага келиши натижасида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилди.

Махсус бригадалар томонидан ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар