АсосийJamiyat

Бу йил Наврўз байрамини нишонлашда қандай чекловлар мавжуд?

'Бу йил Наврўз байрамини нишонлашда қандай чекловлар мавжуд?'ning rasmi

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов жавоб қайтарди.

"Наврўз байрамини нишонлашда ҳар биримиз ўз маҳалладан узоқлашмаган ҳолда, оила даврасида ўтказилиши тавсия этилади.  

Байрамни маҳаллада нишонлаш жараёнида оралиқ масофани сақлаш, антисептик воситалардан тез-тез фойдаланиш ва очиқ ҳавода бўлишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Яна бир муҳим жиҳати — зиёфатлар уюштириш, катта гуруҳлар учун таомлар тайёрлаш каби тантанали тадбирлардан чекланиш жоиз", - деди штаб аъзоси.  

    Бошқа янгиликлар