Жорий йилнинг ўтган икки ойида Судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан битта жиноят, битта маъмурий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров маълум қилди. Қўшимча қилинича, айни пайтда яна битта ҳолат Кенгаш томонидан ўрганилмоқда.
"Судья дахлсизлиги амалда таъминламай, уларнинг фаолиятига четдан аралашишга тугал чек қўймай туриб, одил судловни амалга оширишда кутилган самарадорликка эришиб бўлмаслиги аён", дея таъкидлади Т. Акбаров.
Шунингдек, Судьялар олий кенгаши ваколатига судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўришдек масала ҳам киришига алоҳида урғу беради.
2020 йилда судьялар дахлсизлиги бузилиши билан боғлиқ учта ҳолат юз берган ва айбдорларга тегишли чора кўрилган.






