АсосийJamiyat

Туркиялик профессор ўзбекистонликларни Наврўз байрами билан табриклади

'Туркиялик профессор ўзбекистонликларни Наврўз байрами билан табриклади'ning rasmi

Анқара университети (Туркия) профессори Сўнмез Қутлу юртдошларимизга Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Наврўз байрами туркий мамлакатлар, Марказий Осиёда узоқ асрлар давомида тантана қилиб келинаётган гўзал айёмдир.

Наврўз ушбу минтақалардаги халқлар учун эркинлик, ҳур ва озодлик, биродарлик ва ҳамжиҳатликнинг рамзидир. Мен ушбу байрам муносабати билан Ўзбекистон халқини чин қалбимдан қутлайман.

Улуснинг улуғ куни – Наврўзи олам қардош туркий дунё ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлашини, мамлакатларимиз ва туркий халқлар, қолаверса, бутун инсониятга меҳр-оқибат, тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат олиб келишини Яратгандан тилаб қолама",–деган туркиялик профессор.

Бошқа янгиликлар