АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ИИББ янгийўллик фуқарони қидирувга берди

'Тошкент шаҳар ИИББ янгийўллик фуқарони қидирувга берди'ning rasmi

Жорий йилнинг 15 март куни соат тахминан 11.00 да Янгийўл шаҳри, “Мевазор” маҳалласи, Самарқанд кўчасида яшовчи 1992 йилда туғилган Баҳодиров Бобур Иброҳим ўғли, уйидан кўчага чиқиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Баҳодиров Бобурнинг алоҳида белгилари: бўйи 170-175 см, гавда тузилиши ўртача, сочлари калта ва қора рангда, қошлари қалин, кўзлари қора.

Шу куни у, қора куртка, кулранг қалин жемпер, жинси шим, қора кроссовкада бўлган.

"Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз Баҳодиров Бобур ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки 102 рақамига хабар беришингизни сўраб қоламиз",–дейилади ИИББ хабарида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар