АсосийJamiyat

Бугунги байрамни ҳақиқий баҳор ҳавоси остида нишонлаймиз

'Бугунги байрамни ҳақиқий баҳор ҳавоси остида нишонлаймиз'ning rasmi

Синоптикларнинг маълум қилишларича, 21 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Фарғона водийси вилоятлари бўйича куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқгача кўтарилади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-15° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 

    Бошқа янгиликлар