Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқлардаги тортишув ва арзимас келишмовчилик ортидан ёшлар ўзаро “масалани ҳал қилиш” учун учрашув белгилаган.
Самарқанд кўчасида бўлиб ўтган учрашувда 10–15 нафардан иборат гуруҳ жабрланувчиларга ташланиб, уларни дўппослаган ҳамда Nexia автомашинасига жиддий шикаст етказган. Шунингдек, айрим гумонланувчилар кастетга ўхшаш совуқ қуролдан фойдалангани ҳам аниқланган.
Терговга қадар суриштирувларда ушбу ҳолатнинг асосий ташкилотчилари сифатида 2009 йилда туғилган С.Ҳ. ва М.Т. қайд этилган.
“Кўча бўлмоқчи эдик, ўзимизча. Қилган ишимдан пушаймонман”, — дейди қўлга олинганлардан бири.
Ҳозирга қадар жами 13 нафар гумонланувчи аниқланган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






