АсосийDunyo

Охирги сутка давомида дунёда 494 минг нафардан ортиқ коронавирусдан янги касалланиш ҳолати қайд этилди

'Охирги сутка давомида дунёда 494 минг нафардан ортиқ коронавирусдан янги касалланиш ҳолати қайд этилди'ning rasmi

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 494 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 121 миллион 969 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 694 минг нафардан зиёд киши вафот этган.  Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 494 917 янги ҳолати аниқланди, 9 921 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 122 миллион 811 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 709 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,376 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (11,780 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,555 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,447 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,285 миллиондан ортиқ).

 ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 58 826, Бразилияда 86 982, Ҳиндистонда 40 953, Россияда 9 632, Буюк Британияда эса 4 802 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

 

    Бошқа янгиликлар