Европа дори воситалари агентлигидан сўнг, ЖССТ мутахассислари ҳам қон қуйилиши ва AstraZeneca вакцинаси ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини аниқлашди.
ЖССТ вакцинанинг фойдаси потенциал хавфдан юқори, тромбоз ҳолатлари эса табиий равишда ёки COVID-19 туфайли юзага келиши мумкин деб ҳисоблайди.
Шундан сўнг Германия, Франция, Италия ва бошқа мамлакатлар AstraZenecaдан фойдаланишни қайта бошлашини эълон қилди.
Британия ва Франция бош вазирлари Борис Жонсон ва Жан Кастекс AstraZeneca вакцинаси билан эмланиб бўлди.
Жонсон AstraZeneca вакцинаси хавфсизлигига ишонишини ва ковид билан касалланиш хавфлироқ эканини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон AstraZeneca вакцинасининг 2,2 миллион дозасидан 660 мингтасини олди/ Ушбу препарат билан оммавий эмлаш 23-24 март кунлари бошланади.






