АсосийJamiyat

Зоир Мирзаев Наврўз сайлида рассомга 5 млн сўм ишлаб олишда ёрдам берди

'Зоир Мирзаев Наврўз сайлида рассомга 5 млн сўм ишлаб олишда ёрдам берди'ning rasmi

Қарши шаҳрида 20 март куни ташкил этилган Наврўз умумхалқ сайлида Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Ғилон қишлоғидан бўлган рассомнинг асарларини сотишга ёрдам берди.

Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб бориладиган Telegram каналда тақдим этилган видеода вилоят ҳокимининг фото асарларни атрофдагиларга кўрсатаётгани кўриш мумкин.

«Рассом амакини ҳам тожик тилида ‘Дасти бобои ҳоким сабук омад’ (Менимча, ҳоким бобонинг қўли енгил келди, дегани) деб ҳамроҳларига жилмайиши, мамнунлиги байрам кўргазмасига келиб, пул ишлаб кетиши хаёлига ҳам келмаганидан дарак эди», — деган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.

    Бошқа янгиликлар