АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида қанча коронавирус аниқлангани маълум қилинди

'Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида қанча коронавирус аниқлангани маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистонда 21 март ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 81 446 кишига етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган бир сутка ичида мамлакатда яна 107 кишида COVID-19 тасдиқланган, уларнинг 88 нафари — Тошкент шаҳрида.

Қолган янги касалланиш ҳолатларининг:

- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;

- 2 нафари Бухоро вилоятида;

- 4 нафари Қашқадарё вилоятида;

- 3 нафари Хоразм вилоятида;

- 9 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 57 нафар, Тошкент вилоятида 15 нафар бемор соғайган бўлиб, ҳозирга қадар республика бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 79 884 кишини ташкил этмоқда (98 фоиз).

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 940 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бошқа янгиликлар