АсосийJamiyat

Андижонда "Матиз" билан тўқнашган "Дамас" ағдарилиб кетди

'Андижонда "Матиз" билан тўқнашган "Дамас" ағдарилиб кетди'ning rasmi

Бугун, 22 март куни Андижонда "Матиз" ва "Дамас" тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати  маълум қилди.

ЙТҲ тонгги соат 07:35ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобуршоҳ ва А.Мусаев кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.Ю. бошқарувидаги "Дамас" русумли ҳамда ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Б.Т. бошқарувида бўлган "Матиз" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, зарб оқибатида "Дамас" русумли автомобиль ағдарилган.

Ҳодиса натижасида, "Дамас" русумли автомобиль йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар