АсосийJamiyat

Фарғонада тиббиёт ходимлари иштирокида юз берган жанжалга нима сабаб бўлди?

'Фарғонада тиббиёт ходимлари иштирокида юз берган жанжалга нима сабаб бўлди?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда «Тиббиёт ходимлари иштирокида жанжал(Фарғона, Наркология)» сарлавҳали видеохабар тарқалган эди. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси вазиятни томонидан ўрганиб чиқди ва расмий баёнот берди:

Хабарингиз бор, бундан аввал интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган «Дахшат Фарғонада ваҳшийлик» сарлавҳали видеохабарда келтирилган ҳолатлар юзасидан текширув ўтказилганлигини, унга кўра фуқаролик кийимидаги шахс ИИО ходими эмаслигини, тиббиёт ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан эса, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини тўғрисида маълумот берган эдик.

Шу ўринда наркология диспанцерида тиббиёт ходимлари ва блогерлар иштирокидаги ҳолат юзасидан ҳам терговга қадар текширув тайинланганлигини, якуни бўйича ҳар битта ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қиламиз.

Яна бир бор фуқаролардан интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатилаётган салбий кўринишдаги маълумотларга ҳуқуқий муносабат билдирилмасдан туриб, турли ноўрин хулосаларга бормасликларини сўраб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар