Қашқадарё вилоятида фуқаро ўз ихтиёри билан ИИБга таъмирлаш пайтида топиб олган ов қуролини топширди. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Қашқадарё вилояти ҳудудида ўтказилаётган “Арсенал” ҳамда “Тозалаш-Антитеррор” тезкор профилактик тадбирлари доирасида вилоят ИИБ ва ДХХ ходимларининг ҳамкорлигида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ўқотар қуроли билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш ва жамоат тартибини сақлашга қаратилган қатор тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Уларнинг натижасида жорий йилнинг 21 март куни Китоб тумани “Қушдарё” МФЙ, Дониёршайх қишлоғида яшовчи 1962 йилда туғилган И.Д. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, яшаш хонадони деворини қайта тамирлаётган вақтида мархум отаси (1949-1999 й.) И.И.дан қолган ИЖ русумли, бир нилли, 16 калибрли, К16Х7058 рақамли ўқотар ов қуролини топиб олиб, ўз ихтиёри билан топширишини билдирган.
Профилактик тадбирлар, тарғибот ва ташвиқот ишлари вилоят миқёсида давом этмоқда.






